Линклар

Россия Бош вазири Владимир Путин сиёсий кучларни мамлакат истиқболи йўлида янада кенгроқ мулоқотга чорлади.

Ўз сайловолди кампанияси муносабати билан ташкил қилинган Putin2012.ru сайтида чоп этган мақоласида Путин фақат кенг кўламли баҳс-мунозара ҳамда миллий мақсадлар йўлидаги келишувлар билангина мамлакатни ривожлантириш мумкинлиги ҳақида ёзди.

Жумладан, у Россиянинг ўзгаришларга муҳтож экани, аммо бу ўзгаришлар инқилоб эмас балки "мантиқий тараққиёт" натижаси бўлиши лозимлиги ҳақида ёзди.

Айни кезда Россияда Бош вазир ва собиқ президент Владимир Путиннинг мамлакат ҳокимиятида қолишига норозилик тариқасидаги катта норозилик ҳаракатлари кузатилмоқда.

4 декабр куни парламент сайловида Путин бошчилигидаги Единая Россия партияси етакчи, деб топилганидан норози муҳолифат катта нрозилик намойиши ўтказган ва бу ҳаракатларнинг 4 феврал куни ҳам давом эттирилажагини билдирган.
XS
SM
MD
LG