Линклар

Бишкек шаҳридаги 1-изоляторда маҳбуслар исён кўтарганидан сўнг муассасага махсус қўшин ташланди.

Ҳибсхонани бориб кўрган Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун берган баёнотга кўра, 16 январ куни бу ерда кўтарилган исённи бостириш чоғида маҳбуслар қаттиқ урилган ва улардан 30 га яқини жароҳатланган.

Қирғиз матбуотида берилган хабарга кўра, ҳибсхонада икки маҳбуснинг бошқа ҳибсхонага кўчирилгани исёнга сабаб бўлган.

Расмий хабарларда ҳозир ҳибсхона теграси махсус қўшинлар билан ўраб олингани айтилмоқда.

Норасмий манбалар 1-изолятордаги исён ҳақида эшитган бошқа қамоқхона ва ҳибсхона маҳбуслари маҳкумларга ҳамдардлик ифодаси ўлароқ очлик акциясини бошлагани ҳақида ҳам айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG