Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

Туркманистонда плюрализм тўғрисида қонун кучга кирди


Туркманистон раҳбари Қурбонгули Бердимуҳаммедов президент сайловига бир неча ҳафта қолганида ўзиникидан бошқа сиёсий партияларга ҳам йўл беришни ваъда қилди.
Туркманистон раҳбари Қурбонгули Бердимуҳаммедов президент сайловига бир неча ҳафта қолганида ўзиникидан бошқа сиёсий партияларга ҳам йўл беришни ваъда қилди.

Туркманистонда сиёсий партиялар тўғрисидаги қонун кучга кирди. Мустақил Туркманистон тарихида мисли кўрилмаган қонунни ўтган ҳафта парламент маъқуллади ва президент имзолади. Шу пайтгача Туркманистонда ягона сиёсий партия – президент етакчилигидаги Демократик партия фаолият юритиб келган. Президентлик сайловларига бир неча ҳафта қолганда эълон қилинган қонун, ҳукуматнинг айтишича, мамлакат сиёсий ҳаётини жонлантириб, пировардида халқ турмушини яхшилашга қаратилган. Сиёсий мухолифат етакчилари эса бунга жиддий шубҳа билан қарамоқда.


Туркманистон парламенти мамлакатда кўппартиявийлик тизими яратилишига асос бўлиши айтилаётган қонунни 10 январ куни қабул қилди. Расмий матбуотнинг хабар қилишича, ўша куни президент Қурбонгули Бердимуҳаммедов уни имзолаган.

Туркманистон тарихида бундай қонун илк бор қабул қилинмоқда. Янги қонунда айтилишича, “сиёсий партия – Туркманистон фуқаролари ўз сиёсий хоҳишларини эркин билдириш орқали жамият сиёсий ҳаётида иштирок эта олишлари учун тузилган жамоатчилик ташкилотидир”.

Кўппартиявийлик масаласини Бердивуҳаммедов 2011 йил июл ойида Ободон шаҳридаги ҳарбий омборда рўй берган портлашдан кейин кўтарган эди. Ўшанда жамоатчилик орасида пайдо бўлган эътирозларни юмшатиш мақсадида президент сиёсий ислоҳотларни ваъда қилган, лекин айни пайтда партияларнинг назоратсиз кўпайиб кетишидан ҳам огоҳлантирган эди.

- Юртимизда кўп сонли сиёсий партияларнинг асоссиз кўпайишини қўлламайман. Сабаби, самарали рақобат бўлиши керак, халқ билан ҳокимият орасида ҳақиқий алоқа ўрнатилиши керак. Шунинг учун биз натижали ишлай оладиган икки партия етарли, деб ҳисоблаймиз, деган эди 2011 йилнинг июлида президент Бердимуҳаммедов.

Туркманистонда плюрализм амал қилишини кўзда тутувчи қонун Бердимуҳаммедов 12 февралга белгиланган президентлик сайлови кампанияси доирасида кўппартиявийлик ривожалниши устида иш олиб бориш ва мустақил матбуот воситаларининг рўйхатга олинишига рухсат беришни ваъда қилганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Шу пайтгача мамлакатда жамоатчилик ташкилотлари тўғрисидаги қонун амал қилган. Айтилишича, жамоатчилик ташкилотлари тўғрисидаги меъёрларга ҳам ўзгартиш киритилган. Хусусан, аввал жамоатчилик ташкилоти рўйхатга олиниши учун унда 500 аъзо бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб ўзгартирилиб, энди аъзолар сони 100 та бўлса ҳам етарли бўлиши айтилмоқда.

Янги қонунда сиёсий партиялар билан давлат идоралари ўртасидаги муносабатлар ҳам белгилаб берилган. Туркманистон сиёсий ҳаётини жонлантириш, охир оқибатда халқ турмушини яхшилашга қаратилгани айтилаётган қонуннинг ишлаши хусусида туркман мухолифати жиддий шубҳа билдирмоқда.

Мухолифатдаги “Ағзибирлик” партияси етакчиси Нурберди Нурматов Туркманистондаги “плюрализм” ҳам қўшни Ўзбекистондаги сингари бўлишини башорат қилади.

- Қўшни мамлакатларда бўлаётгани каби, давлат томонидан сунъий партиялар қалбаки тарзда ясалиши мумкин. Лекин бундай партияларнинг халқ ташвиши билан иши бўлмайди. Бундай қалбаки партиялар иштирокида тузилган парламентнинг эса, халқ турмушию мамлакат равнақи билан қизиқишини атйиш қийиндир. Чунки улар фақатгина давлат бошлиғининг шахсий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади холос, дейди туркман мухолифатчиси Нурберди Нурматов.

Туркманистон мустақиллигининг 20 йили давомида мамлакатда биттагина сиёсий партия фаолият юритиб келган. Собиқ СССРдаги собиқ Коммунистик партияси вориси бўлган Демократик партияга аввал президент Сапармурод Ниёзов, ҳозирда Қурбонгули Бердимуҳаммедов етакчилик қилган.

Туркманистонда амалдаги ҳокимиятнинг бу каби қонунлар қанчалик жиддий қабул қилинишини 2003 йилда собиқ президент Сапармурод "Туркманбоши" Ниёзовнинг мана бу баёнотидан билиш мумкин.

- Янги гуруҳларни тузишга қонуний ҳақинингиз бор. Қонунга кўра, кўппартиявийликка ҳақингиз бор, партия тузишга ҳақингиз бор. Ғайратли одамлар тузаверсин партияларни, деган эди 2003 йилда ҳали кўппартиявийлик тўғрисидаги қонунни имзоламаганидан ўзининг хабари бўлмаган "Туркманбоши".
XS
SM
MD
LG