Линклар

Соҳилга қадалиб қолиб ағдарилган ва камида 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган Италияга қарашли Costa Concordia кемаси эгалари ҳалокатга кема капитани йўл қўйган хато сабаб бўлганини айтмоқда.

Бортида 4 минг 200 йўловчи бўлган кема пайшанбадан жумага ўтар кечаси қирғоққа яқинлашиб, Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб ағнаган эди.

Ҳозирга қадар 6 одам ўлган, 15 одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Costa Concordia кема капитани Франко Скеттини қўлга олинган.

Унга қотиллик содир этганлик, кемани ҳалокатга учратиш ҳамда кемада йўловчилар бўла туриб, уни тарк этганлик каби айбловлар қўйилмоқда.

BBC ўзбек хизмати берган хабарга кўра, кема ҳалокати чоғида омон қолган 8 нафар қозоғистонлик орасида Тараз шаҳридан бўлган ўзбек қизи Лола Агеева ҳам бўлган.

У ҳозир Римдаги меҳмонхоналардан бирида Қозоғистон элчихонаси ёрдамини кутмоқда.
XS
SM
MD
LG