Линклар

Эронлик режиссёр Асғар Фарҳодий "Ажралиш" номли филми учун "энг зўр хориж филми" номинацияси бўйича Golden Globe мукофотини қозонди.

Филмда режиссёр эронлик бир ёш оила бошдан кечирган ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилган.

Айни кезда ушбу филм Хитой, Белгия ва Испанияда томошабинлар катта қизиқиш билан кўраётган филмлардан бири бўлмоқда.

Шунингдек, Босния-Ҳерцоговина урушидан ҳикоя қилувчи америкалик актриса Анжелина Жоли суратга олган "Қон ва асал тўкилган майдонда" номли филм ҳам томошабинлар томонидан олқишлар билан қарши олинди.
XS
SM
MD
LG