Линклар

НАТО раҳбарияти бугун Афғонистон жанубида ноҳарбий вертолёт қулагани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Афғонистон полицияси берган маълумотга кўра, ҳалокат пайтида бортда бўлган уч йўловчи қурбон бўлди.

Мамлакатдаги коалиция қўшинлари раҳбариятдан олинган маълумотларга кўра, ҳодиса жойи изчил текширилмоқда ва ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳозирга қадар вертолёт ҳалокатига техник сабаблар туртки бўлганми ёки у уриб туширилганми — бу номаълум қолмоқда.

Бироқ, Толиблар матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий унинг толиб жанггарилари томонидан уриб туширилгани, бортда бўлган йўловчиларнинг ҳаммаси ўлдирилганини даъво қилмоқда.
XS
SM
MD
LG