Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:09

Рим папаси бир жинсли никоҳнинг инсониятга хавфидан гапирди


Рим папасининг бу борадаги баёнотини Ватиканда рўйхатга олинган 180га яқин давлат дипломати тинглади.


Рима папаси 84 ёшли Бенедикт 16 ҳафта аввалида берган баёнотида бир жинсли никоҳларнинг инсоният тақдири учун катта хавф экани ҳақида сўзлади.

Рим папаси Ватиканда рўйхатдан ўтган дипломатларни қабул қилди ва дунё аҳлига ўзнининг йиллик мурожаатини йўллади.

2011 йилда бўлган муҳим сиёсий воқеаларни тилга олган Бенедикт 16нинг жиддий баёнотларидан бири яна ёшлар тарбияси, аҳлоқи, инсониятнинг тақдири хусусида бўлди.

Бенедикт 16 ёшларнинг тарбияси мустаҳкам бўлиши учун ҳар бир жамият пойдевори бўлган оила қадриятлари бузилмалиги кераклигидан гапирди.

“Буюк эҳтиром эркак ва аёл никоҳидан қурилган оилагадир. Бу шунчаки оддий ижтимоий анъана эмас, бу ҳар бир жамиятнинг асос пойдеворидир. Оила қадриятига путур етказаётган сиёсатлар ўз ҳаракати билан инсоният шаъни ва келажагига таҳдид солмоқдалар”, деди жумладан Рима папаси Бенедикт 16 ўз мурожаатида.

У мурожаати давомида бир жинсли никоҳга рухсат бераётган давлатларни танқид қилди.

Шунингдек, Рим папаси бу гал абортга рухсатнинг қонунийлаштирилаётганини ҳам кескин танқид қилди.

Ғарбда “абортга нафақат рухсат берувчи, балки айни пайтда тиббий
сабаблар билан буни тарғиб ҳам қилувчи қонуний чоралар ёшларнинг аҳлоқига ва охир-оқибат, инсоният тақдирига жиддий хавф солишига ишончим комил”, деди жумладан Рим папаси.

Рим папаси мурожаатини Ватиканда рўйхатга олинган 180га яқин давлат дипломатлари тинглади.

Гомосексуал ҳаракатларни гуноҳ, деб ҳисобловчи ва никоҳ эркак ҳамда аёл ўртасида бўлиши шарт, деб билувчи Католик черкови бир жинсли никоҳнинг ашаддий қаршиларидан биридир.

Шунингдек, Ислом динида ҳам бундай никоҳ ва ҳаракатлар гуноҳи кабиралардан бири сифатида қаралади. Дунёда бир жинсли никоҳни қувватлаб бораётган ҳаракатлар қатор ислом давлатлари ҳамда уларнинг етакчилари томонидан кескин қораланиб келмоқда.

Ҳозирга келиб, дунёнинг Аргентина, Белгия, Канада, Исландия, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Жанубий Африка, Испания, Швеция каби 10 давлатида бир жинсли никоҳга қонун йўли билан рухсат берилган.

Бразилия, Мексика ва АҚШнинг бир неча штатларида бир жинсли никоҳни қонунлаштиришга оид жараён бормоқда.

Дунёнинг 25 га яқин давлатида эса никоҳлар қонунийлаштирилмаган бўлсада, аммо бир жинслилар ва бир жинсли оила тарафдорлари иттифоқлари расмий қайддан ўтказилган.

Аммо, кўплаб давлатларда, шу жумладан, аҳолисининг аксарият қисми Исломга эътиқод қиладиган ёки расман исломий, деб эълон қилинган давлатларда бир жинсли муносабатлар ёки никоҳни қораловчи қонун йўқ.

Лекин, Ўзбекистон буни қонун билан таъқиқлаган мусулмон давлатлардан биридир.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120 моддасида бу ҳол “бесоқолбозлик”, деб қайд этилган ва уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Ўзбекистондаги каби қонунчилик Афғонистон, Малайзия, Покистон, Нигерия каби давлатларда қабул қилинган ва бунинг учун жазо чоралари икки йиллик қамоқдан то умрбод қамоқ жазосига қадар, Нигерия ва Афғонистонда эса ўлим жазоси белгиланган.

Диний жамоалар орасида ҳам бир жинсли никоҳни инсоният табиатига хос табиий ҳол, деб ҳисоблаган ва буни оқлаган жамоалар бор.

Насроний ва исломий жамоалар орасида инсониятнинг бундай никоҳга ҳаққи бор ва бунга қонуний ҳуқуқ берилиши керак, деган ташкилотлар Европа давлатлари ва АҚШ да рўйхатга олинган.
XS
SM
MD
LG