Линклар

2008 йилда Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” клубида тўп сурган бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо Анголанинг Қабускорп жамоаси таркибида ўйнайдиган бўлди.

40-ёшли Ривалдо Анголанинг пойтах клуби Кабускорп билан жума куни битим имзолади.

“Бунедкор”да ўйнагани учун футболчи ўзининг 14 млн. 291 минг 688 долларини ололмаганини айтган.

У билан битим тузган Швейцарияда рўйҳатга олинган ва Ўзбекистон президенти қизига тегишлилиги ишониладиган “Zeromax” ширкати 2010 йилнинг майида банкрот деб эътироф этилган эди.

Ўз даврида "Барселоана" ва "Милан" жамолаларида, шунингдек Бразилия термасида ўйнаб шуҳрат қозонган Ривалдо 1999 йилда ФИФА тарафидан йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG