Линклар

logo-print
Wikipedia интернет-энциклопедияси АҚШда қароқчиликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгресс мухокамасига киритилишига норозилик белгиси сифатида бугун бир кунга фаолиятини тўхтатиб туриши мумкин.

Бу ҳақда Wikipedia асосчиси Жимми Уэйлс Твиттер орқали билдирди.

Танқидчилар фикрича, АҚШда мухокама этилаётган қароқчиликка қарши курашиш бўйича янги қонунчилик ҳукуматга Интернетни назорат қилиш бўйича кенг ваколатларни беради.

Жумладан, қонун кучга кирса ҳуқуқ тартибот идоралари кўрсатмасига кўра судлар муаллифлик ҳуқуқини бузган Интернет ресурсларни ёпиш ваколатига ҳам эга бўладилар.

"Википедия" дунёдаги энг катта Интернет энциклопедия ҳисобланиб, дунёнинг қарийб барча тилларида хизмат кўрсатади.

Ҳозирги кунда ўзбек тилли "Википедия"да 7 мингдан ошиқ мақола бор.
XS
SM
MD
LG