Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Хавфсизлик Кенгашини Суриядаги вазиятга жиддий қарашга чақирди.

Бан Ки Мун бу ҳақда Абу Дабидаги энергетика масалаларига бағишланган халқаро анжуманда таъкидлади.

БМТга кўра, Сурияда март ойидан буён давом этаётган зўравонликларда 5 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.

Сурия бўйлаб ўн минглаб одам Ассад режимига барҳам бериш чақириқлари билан кўчаларга чиқишда давом этмоқда.

Суриялик фаолларга кўра, кечанинг ўзида Башар ал-Ассад истеъфоси талаб этилган намойиш қатнашчиларидан 11 нафари ўлдирилган.

Душанба куни эса Сурия парламенти депутатларидан бири Имад Ғалиун Мисрга қочиб ўтгани маълум бўлди.

Жаноб Ғалиун ўз халқи озодлиги учун курашиш учун шундай қилганини айтган.
XS
SM
MD
LG