Линклар

АҚШнинг Хитойдаги собиқ элчиси Жон Хантсмэн республикачилардан президентликка номзод бўлишлик учун кураш пойгасидан чиққанини билдирди.

Ўз баёнотида Хантсмэн бундан буён Митт Ромни номзодини қўллаб қувватлашини таъкидлади.

Ромни республикачиларнинг Айова ҳамда Ню Ҳэмпширдаги қурултойида ғолиб чиққанди.

Хантсмэннинг ўзи эса пойгади учинчи ўринда келаётганди.

- Бугун мен президентлик учун курашимни тўхтатаман. Менимча ҳозир партиямиз учун Барак Обамани енгишга қодир номзод атрофида жипслашиш вақти келди. Бу номзод губернатор Митт Ромнидир, - деди Жон Хантсмэн.

Республикачиларнинг навбатдаги қурултойи 21 январ куни Жанубий Каролина штатида бўлади.
XS
SM
MD
LG