Линклар

Standard & Poor’s халқаро молия агентлиги Европа барқарорлаштириш жамғармаси кредит рейтингини бир поғонага туширди.

Агентлик баёнотида айтилишича, жума куни Франция ва Австриянинг рейтинг кўрсаткичлари туширилганидан кейин ана шундай қарор олинган.

Бу икки давлат Европа барқарорлаштириш жамғармаси кафиллигини олган асосий давлатлардир.

Ҳозирда Евро ҳудуддаги кредит рейтинги энг баланд бўлиб қолаётган давлатлар – Германия, Нидерландия, Финляндия ва Люксембургдир.

Standard & Poor’s халқаро молия агентлигига кўра, бу тўрт давлат Европа барқарорлаштириш жамғармаси ишончлилигини етарли кафолатлашга қодир эмас.
XS
SM
MD
LG