Линклар

Costa Concordia кемаси жума куни Италиянинг ғарбий қирғоқларида ҳалокатга учраганидан буён 29 одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Бу ҳақдаги сўнгги маълумотларни бугун Италия полицияси очиқлади. Аввалроқ, 15 одам бедарак кетгани айтилаётганди.

Расмий маълумотларга кўра, бедарак кетганларнинг 25 нафари йўловчи, тўрт нафари кема экипажи аъзолари бўлишган.

Қутқарувчилар уларни қидиришда давом этмоқда.

Бортида 4 минг 200 йўловчи бўлган Costa Concordia кемаси жумага ўтар кечаси қирғоққа яқинлашиб, Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб ағнаган эди.

Кема эгаси бўлган Costa Crociere ширкати кема капитан Франко Скетти ҳатоси туфайли ҳалокатга учраганини билдирди.

Скеттининг ўзи эса кема сув остидаги харитада белгиланмаган тошга урилганини айтди.

Ширкати чиқарган баёнотда, капитан қуруқликка ҳаддан ташқари яқин ҳаракат қилгани ва ширкатнинг фавқулодда вазиятлар учун ўрнатилган қоидаларига риоя қилмагани айтилади.

Фожеада камида олти киши ўлган.
XS
SM
MD
LG