Линклар

logo-print

Хитойда шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолиси сонидан ошди


Қарийиб 18 миллион аҳоли яшайдиган Шанхай шаҳри.

Қарийиб 18 миллион аҳоли яшайдиган Шанхай шаҳри.

Хитой тарихида илк бор шаҳарда яшовчи аҳоли сони қишлоқ аҳолиси сонидан ошди.

Хитой Миллий статистика бюроси эълон қилган маълумотда 2011 йил охирига келиб Хитойдаги 1 миллиард 340 миллион аҳолининг 51,27 фоизи шаҳарларда яшаётгани билдирилган.

Сўнгги йилларда иқтисодиёт шиддат билан ривожланаётган Хитойда қишлоқ аҳолиси яхшироқ ҳақ тўланадиган иш излаб шаҳарларга кўчиб келаётгани боис шаҳар аҳолиси сони кўпайиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йил Хитой иқтисодиётида ўсиш 9,2 фоизни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG