Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мамлакатдаги полиомиелит борасида хавотир билдириб Толибон ҳаракатини полиомиелитга қарши эмлаш ишлари олиб бораётган гуруҳнинг улар назоратидаги ҳудудга киришига рухсат беришга чақирди.

Президент идораси эълон қилган баёнотда Ҳамид Карзай “эмлаш кампаниясига қаршилик қилганлар болаларимиз келажагининг ҳақиқий душманидир”, деган.

Афғонистон раҳбари қабила оқсоқоллари, имомлар ва уламоларни ҳам эмлаш кампаниясини амалга оширишда ёрдам беришга ундаган.

Афғонистон, Нигерия ва Покистон дунё бўйича полиомиелит касаллиги энг кўп учрайдиган давлатлар ҳисобланади.

Ўтган йил Афғонистонда 80та полиомиелит касаллиги қайд этилди.

Бу 2010 йилги кўрсаткичдан уч баробар кўп экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG