Линклар

logo-print

Олмаота шаҳрида қозоқ мухолифати намойиш ўтказди


Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси раҳбари Ж.Туяқбай, Олмаота ш., 2012 йил 17 январ.

Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси раҳбари Ж.Туяқбай, Олмаота ш., 2012 йил 17 январ.

Қозоғистон мухолифати аъзолари Олмаота шаҳрининг Республика майдонида 15 январ кунги парламент сайлови натижаларига норозилик билдириб рухсат берилган намойиш ўтказди.

Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси ташаббуси билан уюштирилган тадбирда партия лидери Жармахан Туяқбай митинг мақсади ҳақида буларни айтди.

- Бизнинг асосий талабимиз сайлов деб ўтказилган мана шу масхарали тадбирда бизнинг партияга халқ берган овозлар ўғирланганига норозилик билдиришдан иборат. Биз шунинг учун бу ерга тўпландик, - деди Жармахан Туяқбай.

Озолик мухбирига кўра, Алмати шаҳридаги митингда иккиюзга яқин одам иштирок этган. Намойшни ўттизга яқин маҳаллий ва хорижий журналист кузатди.

Сайловнинг даслабки натижаларига кўра, Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси парламентдан ўрин эгаллай олмаган.

Намойишда Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси аъзолари 28 январ куни Олмаота шаҳрининг Абай ва Дўстлик кўчалари туташган жойда яна митинг ўтказишни режалаётганини маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, президент Назарбоевнинг “Нур Ўтан” партияси, “Ақ жўл” ҳамда Қозоғистон Коммунистик халқ партиялари парламентдан ўрин эгаллаган.
XS
SM
MD
LG