Линклар

“Владивосток Авиа” ширкатига қарашли самолётлар 17 январдан бошлаб Владивосток-Тошкент шаҳарлари ўртасида парвоз қила бошлади.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, 17 январдан бошлаб Приморя, Камчатка ва Сахалинда яшовчи одамлар илк бор Тошкентга тўғри учиш имкониятига эга бўлди.

Владивосток-Тошкент йўналишида ҳафтанинг сешанба кунлари парвоз қиладиган самолёт чиптаси 18 минг рублни, Тошкентдан Владивостокка учиш чиптаси нархи 22 минг рублни ташкил қилади.

“Владивостон Авиа” ширкати расмийсига кўра, Владивосток ва Тошкент ўртасидаги парвозни Ту-204-30 русумидаги самолёт амалга оширади.

2011 йил июн ойида Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли Боинг-757 русумидаги самолёти биринчи марта Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича парвозни амалга оширган эди.
XS
SM
MD
LG