Линклар

logo-print

Ўзбекистон 3,2 миллиард долларлик хорижий сармояни ўзлаштирмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати жорий йилда 144та лойиҳа бўйича қиймати 3 миллиард 198 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий сармояни ўзлаштиришни режаламоқда.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, хорижий сармоядорлар Ўзбекистон ҳукумати кафолати асосида бериладиган кредитнинг 900 миллион 700 минг доллари 47та лойиҳага сарфланиши режаланган.

Қолган 97та лойиҳа 2 миллиард 297 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий сармоя ҳисобига амалга оширилиши айтилмоқда.

Хорижий сармояларнинг асосий қисми Ўзбекистоннинг энергетика секторидаги лойиҳаларга сарфланади.
XS
SM
MD
LG