Линклар


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг партияси якшанба куни ўтказилган сайловда ишончли ғалаба қозониб парламентдаги аксар ўринларни эгаллади.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Нур Отан партияси сайловчиларнинг 80,99 фоиз овозини олиб парламент қуйи палатаси, Мажлисдаги 107 та ўриннинг 83 тасини эгаллаганини эълон қилди.

Сайловда ҳукуматга мойил партиялар ҳам етти фоизлик маррадан ўтиб парламентдан ўрин эгаллашга муваффақ бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, сайловда Ак Жол партияси 7,47 фоиз ва Қозоғистон Коммунистик халқ партияси 7,19 фоиз овоз олган.

Сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилган Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси сайловда 1,68 фоиз овоз олган.

Сайлов жараёнини кузатган ЕХҲТ парламентлараро ассамблеяси кузатувчилар миссияси раҳбари Жоао Соареш 16 январ куни Қозоғистондаги сайловларнинг фундаментал демократик стандартларга мос келмаганини қайд этган эди.

АҚШ Давлат департаменти эса Қозоғистондаги сайловни халқаро стандартлардан узоқ, деб баҳолаган.
XS
SM
MD
LG