Линклар

Баҳс майдони: Фермерлик маъқулми ёки колхозга қайтиш?

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонда фермерчилик ривожланмаганидан қишлоқ аҳолиси турмуши оғир экани айтилади.

Ўзбекистонда фермерчилик ривожланмаганидан қишлоқ аҳолиси турмуши оғир экани айтилади.

“Баҳс майдони”да "Ўзбекистондаги қишлоқ иқтисодиёти учун фермер хўжаликлари афзалми ёки собиқ иттифоқдаги каби колхоз-совхозлар" мавзусида колхозда ишлаган собиқ "табелчи" ва бухоролик фермер тортишади.


Собиқ иттифоқ даврида мамлакат қишлоқ хўжалигининг асоси бўлган колхоз ва совхозлар мустақиллик йилларида батамом тугатилиб, уларнинг ўрнига фермер хўжаликлари ташкил қилинди.

Илгари колхоз-совхозлар ерида ишлаган деҳқонларнинг аксарияти бугунги кунга келиб ишсиз қолди. Фермерлар камроқ ишчи кучи ёллаб, кўпроқ фойда олишга ҳаракат қилмоқда.

Оқибатда қишлоқларда ишсизлик даражаси бир неча баробар ошиб кетди.

Бугунги Баҳс майдони мавзусини Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида истиқомат қиладиган 45 ёшли Мухторали Матғозиев белгилаб берди.

Собиқ иттифоқ даврида колхозда табелчи (ҳисобчи) бўлиб ишлаган Мухторали Матғозиев фермерчилик халққа зиён келтиргани ҳақида гапирар экан, қишлоқ ҳудудларидаги ерлардан қишлоқ аҳли баб-баравар фойдаланишга ҳаққи борлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, фермерчилик тугатилиб, ўрнига собиқ колхоз-совхозларга ўхшаш бўлган ердан умумий фойдаланиш уюшмалари ташкил қилиш керак.

Бироқ, Бухоро вилоятининг Жондор туманида фермерлик қиладиган 58 ёшли Бобомурод Раззоқов, Мухторали Матғозиевнинг бу фикрига қўшилмайди. Фермер фикрича, колхоз ва совхозлардаги деҳқонларнинг ҳаёти қуллик кўринишида эди ва ортга қайтишга ҳожат йўқ.

Мухторали Матғозиев: Фермерликнинг ташкил этилиши, жуда кўпчиликнинг ишсиз қолишига сабаб бўлди. Фермерлар ерни расво қилиб бўлди. Илгари колхоз-совхозлар даврида тартиб бор эди, интизом бор эди. Ҳамма бу ердан манфаатдор эди...

Бобомурод Раззоқов: Мен бу кишининг фикрларига қаршиман. Колхозлар ва совхозлар ўзини оқламади. У пайтда фақат диктатура асосида иш олиб борилди. Бир киши буюрди, бошқалар қул сифатида ишлаб турди....

Мухторали Матғозиев: Ҳозир қул эмасми одамлар. Ёзнинг чилласида пахтада бир кунда беш минг сўмдан бериб фермерлар, уриб-сўкиб ўтоқ қилдиряпти, ер чоптиряпти. Беш минг сўмга бир қорин тўймайдику. Мана бу ҳақиқий қуллик. Ер халқники бўлиши керак...

Бобомурод Раззоқов: Ҳозирги шароитда инсон омилини қўллаб, муҳитни яхшилик томонга буриш керак. Ана ўшандагини сиз айтган негатив ҳолатлар барҳам топади.

Мухторали Матғозиев: Бизга битта демокртия керак эмас. Агар Ўзбекистонда 12мингта қишлоқ бўлса, 12 мингта демократия керак. Ҳар бир қишлоқ ўз ерига ўз халқи билан бирга эгалик қилиши керак. Фермерлар эса халқнинг ҳисобига бойиб ётибди...

Бобомурод Раззоқов: Ҳозир фермерлар ҳам мустақил эмас, улар устидан ҳам диктатура мавжуд. Ўзлари зўрға кун кўряпти. Лекин шундай бўлса ҳам фермерлар 30 миллионлик халқни боқяпти, ўзи бир нарсага ёлчимаган бўлса ҳам ишлаяпти....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG