Линклар

Европа Комиссияси Венгрия Европа Иттифоқи қонунчилигини бузгани учун бу мамлакатга қарши санкциялар қўлланилишига олиб келиши мумкин бўлган расмий юридик жараённи бошлади.

Еврокомиссия раҳбари Жосе Мануэл Баррозуга кўра, Венгрия ўз суд тизими, марказий банки ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимларини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунлар юзасидан ЕИ билдирган эътирозларини эътиборсиз қолдирган.

Расмий Брюссел мазкур қонунлар Венгрия аъзо бўлган ЕИнинг фундаментал келишувларига зид деган фикрда.

Агар Будапешт ўз қонунчилигига тузатиш киритмаса, иш Европа судига оширилади.
XS
SM
MD
LG