Линклар

Грузия раҳбари Михаил Саакашвили январ ойи охирида Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Оқ уй матбуот хизматига кўра, 30 январ кунига белгиланган учрашув икки давлат алоқаларининг 20 йиллигига тўғри келмоқда.

Обама Грузиянинг ҳудудий бутунлиги тарафдори эканини таъкидлаб келади.

Грузия ва Россия ўртасидаги 2008 йилги уруш ортидан Москва Абхазия билан Жанубий Осетияни мустақил мамлакатлар, дея тан олган эди.

Вашингтондаги музокаралар чоғида Грузияда бўлажак сайловлар ҳам муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG