Линклар

logo-print
Туркиядаги маҳкама келиб чиқиши армани бўлган таниқли турк журналисти Грант Динк ўлимига алоқадор деб кўрилаётган Ёсин Хаёлни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Маҳкама жараёнида Хаёл 2007 йилда Динкни ўлдириш билан боғлиқ фитнага алоқадор, деб топилди.

Ўтган йилнинг июл ойида Ўгун Самаст қотиллик ижрочиси сифатида 23 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Жиноятни содир этган пайтда Самаст балоғат ёшида бўлмагани сабаб, унга енгилроқ жазо қўлланилган.

Турк ва арман тилларида чиқадиган “Агос” газетаси муҳаррири бўлган Грант Динк 2007 йилда турк миллатчилари нишонига тушди.

Марҳум журналист яқинлари қотилликка айрим турк расмийлари ҳам алоқадор эканини даъво қилишган.
XS
SM
MD
LG