Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Суриядаги қон тўкилишлар, бу мамлакатдаги аксилҳукумат намойиши қатнашчиларининг давомли қатағон қилиниши қабул қилиб бўлмас ҳол эканини таъкидлади.

Президент Обама сешанба куни Вашингтонда Иордания қироли Абдулла билан ўтказган музокаралари сўнггида берган баёнотида Қўшма Штатлар дипломатик воситалар орқали Сурия раҳбари Башар ал-Ассад ва уни атрофидаги амалдорлар истеъфосига эришиш уринишларини кучайтиришини қайд этди.

Сурия бўйлаб ўн минглаб одам Ассад режимига барҳам бериш чақириқлари билан кўчаларга чиқишда давом этмоқда.

Суриялик фаолларга кўра, сешанба куни Башар ал-Ассад истеъфоси талаб этилган намойиш қатнашчиларидан 32 нафари ўлдирилган.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён давом этаётган зўравонликларда 5 мингдан зиёд одам қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG