Линклар

Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари алянсига кўра, Тошкент чеккасида жойлашган Зангиота туманидаги колонияда оғир меҳнат шароити ҳомиладор маҳкума қорнидаги бола ўлимига сабаб бўлган.

40 ёшли Гулбаҳор Султонова Зангиота қамоқхонасида бошқа маҳкумалар қиладиган даладаги оғир меҳнат туфайли ўлик бола туққани, жазони ўташ муассаси унга тегишли тиббий ёрдамни бермагани ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиларига шикоят қилган.

Лекин қамоқхона раҳбариятидан бу борада расмий изоҳ бўлмади.

Касби ҳарбий шифокор бўлган фарғоналик Султонова Жиноят кодексининг қайси моддасига кўра жазо ўтаётгани ва қанча муддатга қамалгани номаълум.
XS
SM
MD
LG