Линклар

logo-print

Санкт-Петербургда маҳаллий аёлларни ваҳшийларча калтаклаб¸ сўнгра зўрлаган 21 ва 37 яшар ўзбек ҳибсга олинди.


Бу ҳодиса тафсилотлари ҳақида Озодликка маълумот берган Санкт-Петербург шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот маркази ходимаси Татьяна Миронова¸ воқеа 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси содир бўлганини билдирди.

- 2012 йилнинг 1 январида зўрлаш аломатлари ва мия чайқалиши ташхиси билан 36 ёшли аёл шифохонага ётқизилди. Шаҳар ИИБси 1-оператив-қидирув бўлими олиб борган тезкор қидирув ишлари натижасида Будапештская кўчаси, 49-уй ёнида бу жиноятни содир этганликда гумонланиб 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Унинг бу жиноятга алоқаси борлигини исботловчи ашёвий далиллар аниқланди, деди Татьяна Миронова.

Матбуот маркази расмийсининг айтишича, зўрлашдан аввал аёлнинг бошига камида 10 маротаба мушт билан зарба берилган ва бир кўзи уриб чиқарилган.

Бундан ташқари, ҳибсга олинган 21 яшар Ўзбекистон фуқароси зўрланган аёлнинг 4000 пули, унинг ҳужжатлари ва қўл телефонини ўғирлаганликда айбланмоқда.

Оғир тан жароҳатларини олган, бир кўзсиз қолган петербурглик аёлнинг ҳозиргача шаҳардаги шифохоналаридан бирида қолаётгани айтилмоқда.

Қўлга олинган ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш очилган - қўйилаëтган айблар судда ўз тасдиғини топса¸ у 6 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин.

- Айни пайтда, 9 январ куни Россия Жиноят Кодексининг айни шу 131-моддаси 1-қисми, яъни зўрлашда айбланаётган яна бир Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш очилди, дея маълум қилди Санкт-Петербург шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот маркази ходимаси Татьяна Миронова.

Маълум бўлишича, 37 ёшли Воҳиджон Абдуллаев 8 январ куни Санкт-Петербургнинг Васильевская оролидаги Большой проспектида жойлашган 4-уй омборхонасида петербурглик аёлни калтаклаб¸ сўнгра зўрлаганликда гумонланиб, полициячилар томонидан ҳибсга олинган.

Расмийга кўра¸ ҳозирда Воҳиджон Абдуллаев Шаҳар тергов изоляторига жойлаштирилган, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG