Линклар

logo-print
12 феврал кунига белгиланган Туркманистон президентлик сайловида давлат олий мансабига даъвогар сифатида иқтидордаги президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан бирга яна 7 номзод расман рўйхатга олинди.

Марказий Сайлов комиссияси рўйхатга олган бошқа номзодлар ҳукумат вазирликлари¸ давлатга қарашли ширкат хизматчилари ва уларнинг барчаси президент Бердимуҳаммедов олиб бораëтган сиëсатни қўллаб-қувватлашларини таъкидламоқдалар.

Туркманистонда сиëсий эркинликларнинг чеклангани ва сайловларнинг ҳақиқий муқобиллик иқлимида ўтмаëтгани боис Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бу тадбирни кузатиш учун ўз мутахассисларини юбормасликка қарор қилди.

2007 йилда Сапармурод Ниëзов ўлимидан сўнг Туркманистон президентлигига келган Қурбонқули Бердимуҳаммедов дунëнинг энг ëпиқ давлатларидан бири саналган Туркманистонда ваъда қилинган сиëсий ислоҳотларни пайсалга солиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG