Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:17

"Ўзбектелефилм" маҳаллий сериалларни кўпайтирмоқда


Сериал ишқибозлари
Сериал ишқибозлари

Аҳоли шуурини Корея сериаллари ишғолидан қутқариш масаласи Ўзбекистон киночилари диққат марказига чиқди.


Ўзбек эфир ҳудудини хорижий сериаллар ишғолидан ҳимоя қилиш мақсадида"Ўзбектелефилм" кўп қисмли филмларни суратга олинмоқда.

Бу ҳақда Озодликка "Ўзбектелефилм" бадиий филмлар ва сериаллар ишлаб чиқарувчи бўлим раҳбари¸ санъатшунос Зебо Ҳасанова билдирди.

Зебо Ҳасановага кўра¸ янги кинотехнология билан жиҳозланган “Медиамарказ” рақобатбардош филмлар олиш учун имконият яратган¸ рақамли технологияга асосланган студия 21 камера ва махсус кранлар билан жиҳозланган.

Озодлик билан суҳбатда Зебо Ҳасанова янги студияда «Салом Тошкент», «Кадр ортида», «Менинг шаҳрим», «Ўзбегим либослари», «Ош бўлсин», «Катта танаффус», «Ўзбек адабиёти», «Кўзмунчоқ» ва бошқа дастурлар суратга олиниб эфирга узатилганини айтди.

- Айни пайтда тиббиëт ходимлари ҳаëтига бағишланган сериалнинг янги қисмлари суратга олинмоқда¸ дейди Зебо Ҳасанова.

Тиббиëт ходимлари мавзусидаги бу филм фақат мақтовдан иборат эмас¸ дейди Озодлик мухбири саволига жавоб берган муҳаррир:

- Бу филм фақат мадҳиядан иборат эмас¸ балки¸ тиббиëт соҳасидаги муаммоларни ҳам акс эттиради.

Ўзбекистонда ўсмирлар ва болалар аудиторияси жуда катта ва бу сегмент шуурини қамраш учун ҳам махсус дастурлар¸ масалан «Зулфизар» сериали суратга олинмоқда¸ дейди суҳбатдош.

"Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳаëти билан боғлиқ муаммолар акс этган сериалларни суратга олиш ҳам бу йилги режага киритилган"¸ дейди "Ўзбектелефилм"даги бадиий филмлар ва сериаллар ишлаб чиқарувчи бўлим раҳбари санъатшунос Зебо Ҳасанова.

Зебо Ҳасановага кўра¸ “Ўзбектелефилм”да тақиқланган мавзулар йўқ.

"Ўзбектелефилм" студияси 2011 йилдан бошлаб “Миллий сериал” деб номланган улкан лойиҳа ижросига киришди. Студия бош муҳаррирининг Озодликка айтишича¸айни кунларда ҳар бири 20 –30 қисмлик олтита сериал давлат маблағи ҳисобидан суратга олинмоқда.

Ўзбек ойнаи жаҳони корейс¸ турк ва Мексика сериаллари ишғолидан қутулиб¸ ўз томошабинларини ўзбекча сериаллар билан сийламоқчи.

Шу пайтгача Ўзбекистонда суратга олинган сериаллар аксариятининг охирига етмасдан тугаб қолаëтгани томошабинлар таажжубига сабаб бўлган эди.

"Ҳозир суратга олинаëтган сериалларни бундай қисмат кутмаяпти"¸ деб ишонтиришди бизни сериал ижодкорлари.

Қуйида Зебо Ҳасанова билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG