Линклар

logo-print
Европада бошланган рецессия ва ривожланаëтган давлатлардаги иқтисодий ўсишнинг сустлашгани боис Жаҳон банки мутахассислари глобал иқтисодий ўсиш ҳам пасайишини тахмин қилмоқда.

2012 йил иқтисодий тамойилларига бағишланган йиллик ҳисоботда айтилишича¸ Европанинг рецессия босқичига киргани¸ Бразилия¸ Ҳиндистон¸ шунингдек Россия¸ Жанубий Африка ва Туркия каби давлатларда ўсишнинг сустлашгани бутун дунë иқтисодини ҳам пастга тортади.

Оқибатда¸ банкка кўра¸ ҳам тараққий қилган¸ ҳам ривожланаëтган давлатлардаги иқтисодий ўсиш бўйича аввал қилинган тахминлар ўзини оқламайди.

Ўтган йили жаҳон иқтисодининг 2012-2013 йилларда 3¸6 фоизга ўсиши тахмин қилинган бўлса¸ янги ҳисоботда Жаҳон банки глобал ўсиш кўрсаткичининг жорий йилда 2¸5 фоиз¸ келаси йили эса¸ 3¸1 фоизга тушишини башорат қилмоқда.

Ҳисоботга кўра¸ келаси икки йилда ҳам иқтисоди ривожланаëтган давлатлардаги ўсиш кўрсаткичи бой ва тараққий қилган мамлакатлардагига қараганда баландроқ бўлади.
XS
SM
MD
LG