Линклар

Интернетдаги бепул энциклопедия – Википедия АҚШ Конгресси томонидан кўриб чиқилаëтган қонун лойиҳасига норозилик тариқасида 18 январ куни инглиз тилидаги саҳифасини 24 соатга ëпиб қўйди.

Дунë жамоатчилигини Интернет цензураси таҳдидидан огоҳлантириш мақсадида айни соатларда Википедиянинг инглиз саҳифасида “Эркин билимсиз дунëни тасаввур қилиб кўринг” деган қоп-қора тусдаги сарлавҳа остида мана бу ëзув илинган:

“10 йилдан кўпроқ вақт ичида биз миллионлаб соат вақтимизни инсоният тарихидаги энг йирик энциклопедия яратишга сарфладик. Айни кунларда АҚШ Конгресси эркин ва очиқ Интернетга ўлим зарбаси берувчи қонунчиликни кўриб чиқмоқда. Жамоатчиликни ҳушëр торттириш учун биз 24 соат Wikipediaни қорайтириб қўямиз”¸ дейилади 18 январ куни инглиз тилидаги саҳифада.

SOPA – "Интернет қароқчилигини тўхтатиш акти" деб номланган янги қонун лойиҳаси АҚШ даги кино ва мусиқа саноати босими остида ҳозирланган бўлиб¸ унда тегишли идораларга Интернет қароқчилигида айбланган сайтларни ëпиб ташлаш ваколатини бериш кўзда тутилади.
Бу қонун лойиҳаси мухолифлари эса¸ уни Интернет устидан цензура ўрнатиш ҳаракати сифатида баҳоламоқдалар.

АҚШнинг бошқа йирик Интернет ширкатлари¸ хусусан Google каби хизматлар ҳам мазкур қонунга қарши эътироз билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG