Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев якшанба кунги парламент сайловларини танқид қилган Ғарб кузатувчиларини келаси сайловларга қўйилмаслик эҳтимолидан огоҳлантирди.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мутахассислари етакчилигидаги хорижий кузатувчилар якшанба кунги сайловларнинг демократик сайловларга оид фундаментал принципларга мос келмаганини билдирган эди.

Ушбу сайловларда¸ Марказий сайлов комиссияси расмий хулосасига кўра¸ президент Назарбоев етакчиси бўлган Нур Отан партияси 81 фоиз овоз қозониб¸ парламентдаги кўпчилик ўринни эгаллади.

Ғарб кузатувчилари танқидидан жаҳли чиққан Қозоғистон президенти келаси сайловларга кимнинг таклиф этилиши жиддий ўрганиб чиқилажагидан пўписа қилди. "Биз бундан сўнг ëлланавериб сийқаси чиққан экспертларни Қозоғистонга таклиф қилмаймиз”¸ деди жумладан Ғарб танқидчилари баëнотига муносабат билдирган 71 яшар Назарбоев.

ЕХҲТ кузатувчиларидан фарқли постсовет давлатларидан келган сайлов кузатувчилари¸ Қозоғистондаги овоз бериш жараëнини демократик қоидаларга тўла мос¸ дея баҳоладилар.
XS
SM
MD
LG