Линклар

logo-print
Футбол уюшмалари халқаро федерацияси (ФИФА) 18 январ куни жаҳондаги миллий жамоалар янги рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматининг мухбирларга билдиришича¸ ўзбек миллий жамоаси бу рейтингда 8 поғонага баландлаган ва 495 балл билан жаҳон рўйхатида 67-ўринга қўйилган.

Айни пайтда¸ ФИФА хулосасига кўра¸ футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Осиë жамоалари орасида 5-ўринни эгаллаган ва бу рўйхатда илк бор¸ Хитойдан тепага кўтарилган.

Осиë жамоалари рўйхатида Япония¸ Австралия¸ Жанубий Корея ва Эрон футболчилари биринчи тўртликдан жой олган.

ФИФА рейтинги бўйича дунë миллий жамоалари рўйхатининг биринчи поғонасини 1564 балл билан Испания¸ иккинчиликни 1365 балл билан Ҳолландия ва учинчиликни 1345 балл билан Германия футболчилари эгаллади.

Ҳозирда Ўзбекистон миллий жамоаси футбол бўйича Бразилияда ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 4-босқичига йўлланма олган ва Вадим Абрамов ўз жамоасининг Бразилияга бориш имконларини юқори баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG