Линклар

logo-print
Покистон ҳукумати АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссманнинг келаси ҳафта Исломободга белгиланган навбатдаги сафарини бекор қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Интисор Сулеҳрийнинг Озодлик мухбирига билдиришича¸ сафар мамлакат парламенти икки давлат ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқишни тугатгунга қадар кечиктирилган.

- Айни пайтда АҚШ билан муносабатларга оид ҳеч қандай якуний қарорга келингани йўқ. Ҳозирда парламент қўмитаси бу борадаги тавсиявий характердаги ҳисоботни кўриб чиқмоқда¸ Покистон эса ички беқарорлик рўпарасида қолмоқда. Бу борада аниқ бир тўхтамга келинмагунича¸ жаноб Гроссманнинг Исломободга келишидан фойда йўқ¸ деб ўйлаймиз.

Парламент бир қарорга келсин¸ кейин кўрамиз¸ деди ТИВ матбуот котиби¸.
Кейинги ойлар ичи Покистон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик кучайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG