Линклар

logo-print
GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси 2011 йилда Россия бозорида 2010 йилга нисбатан 25 фоиз кўпроқ машина сотган.

Россия матбуоти хабарларига кўра¸ ўтган йили GM Uzbekistan Россияда 92 минг донадан кўпроқ автомобил сотган¸ уларнинг 54 577 тасини Nexia, 38211 донасини эса¸ Matiz русумидаги автомобиллар ташкил этган.

Йил якунларига кўра¸ Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияда энг кўп сотилган машиналар рўйхатининг 9-поғонасини эгаллаган.

1996 йили Жанубий Кореянинг Daewoo Motor ширкати билан Ўзбекистон ҳукумати имзолаган келишув асосида ишга туширилган "ЎзДЭУавто" 2007 йили "Ўзавтопром" ва General Motors ўртасида тузилган шартномага кўра¸ GM Uzbekistanга айланди. АҚШ ширкати қўшма корхонанинг 25 фоиз акцияларига эгалик қилади.
XS
SM
MD
LG