Линклар

"Ўзбекистон ҳукуматининг 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатга четдан келтирилаëтган ўсимлик ëғига 10 фоизлик акциз солиғи жорий қилиш қарори ўзбек бозоридаги Украина маҳсулотларини қимматлаштиради ва шунинг ортидан украин ëғ саноатига зарар еткизди."

Украинадаги ўсимлик ëғи ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг “Укролия” уюшмаси раиси Степан Капшукнинг маҳаллий матбуотга шундай баëнот берди.

Капшукнинг билдиришича¸ Ўзбекистонга йилига 35 минг тонна кунгабоқар ëғи экспорт қилиб келинган ва акциз солиғи жорий қилиниши ортидан бу миқдорнинг камайиши кутилмоқда.

Украина мутахассисларига кўра¸ Ўзбекистон ҳукуматининг импорт қилинаëтган ўсимлик ëғига акциз солиғи жорий қилиш қарори Ўзбекистон ичкарисидаги маҳаллий ëғ саноатини ҳимоялаш мақсадида қабул қилинган.

Айтилишича¸ Ўзбекистон ëғ-мой саноатида ҳозирда 50 ка яқин корхона фаолият юрғизмоқда ва йилига 440 минг тонна ўсимлик¸ асосан¸ пахта ëғи ишлаб чиқармоқда.

Ўзбекистон¸ Россия ва Украинадан сўнг постсовет ҳудуддаги учинчи йирик ëғ ишлаб чиқарувчи давлат саналади.
XS
SM
MD
LG