Линклар

logo-print

Wikipedia Интернет цензурасига қарши тадбир бошлади


18 январ куни Википедиянинг инглиз тилидаги саҳифаси ана шундай кўриниш олди.

18 январ куни Википедиянинг инглиз тилидаги саҳифаси ана шундай кўриниш олди.

АҚШ Конгрессига тақдим этилган Интернет қароқчилигини тўхтатиш акти¸ WIkipedia асосчиларига кўра¸ билим олиш ҳурлигини ўлдиради.


Википедия АҚШ қонунчилигига қарши норозилик тадбири бошлади
Интернетдаги бепул энциклопедия – Википедия АҚШ Конгресси томонидан кўриб чиқилаëтган қонун лойиҳасига норозилик тариқасида 18 январ куни инглиз тилидаги саҳифасини 24 соатга қорайтириб қўйди.

Дунë жамоатчилигини Интернет цензураси таҳдидидан огоҳлантириш мақсадида айни соатларда Википедиянинг инглиз саҳифасида “Эркин билимсиз дунëни тасаввур қилиб кўринг” деган қоп-қора тусдаги сарлавҳа остида мана бу ëзув илинган:

“10 йилдан кўпроқ вақт ичида биз миллионлаб соат вақтимизни инсоният тарихидаги энг йирик энциклопедия яратишга сарфладик. Айни кунларда АҚШ Конгресси эркин ва очиқ Интернетга ўлим зарбаси берувчи қонунчиликни кўриб чиқмода. Жамоатчиликни ҳушëр торттириш учун биз 24 соат Wikipediaни қорайтириб қўямиз”¸ дейилади 18 январ куни инглиз тилидаги саҳифада.

SOPA – Интернет қароқчилигини тўхтатиш акти деб номланган янги қонун лойиҳаси АҚШ даги кино ва мусиқа саноати босими остида ҳозирланган бўлиб¸ унда тегишли идораларга Интернет қароқчилигида айбланган сайтларни маҳкама қарорисиз ëпиб ташлаш ваколатини бериш кўзда тутилади.

Интернет мутахассисларига кўра¸ бу қонун қабул қилинса¸ у нафақат АҚШда жойлашган Интернет ширкатлари¸ балки бутун дунë Интернетидаги ҳаракат эркинлигига жиддий зиëн еткизади.

Бу қонун лойиҳаси мухолифлари қонун лойиҳасини Интернет устидан цензура ўрнатиш ҳаракати сифатида баҳоламоқдалар.

Британияда жойлашган Wired.com.uk Интернет журнали бош муҳаррири Оливиа Солоннинг айтишича¸ Конгресс муҳокама қилаëтган қонун лойиҳаси қидирув тизимларидан муаллифлик ҳаққига тажовуз қилувчи сайтларга линкларни олиб ташлашни кўзда тутади. Бундай ëндашув эса¸ мазкур сайтларнинг фойдаланувчи учун ëпилишини англатади ва айрим қароқчилар хатоси учун бутун жамоатчиликни жазолайди¸ дейди мутахассис:

- Бундай блокировкадан туғиладиган муаммо шундаки¸ Интернетда юзлаб минглаб блоггерларни бир-бирига боғловчи блоггер тўрлари мавжуд. Улардан бир-иккитасида АҚШ қонунчилигига кўра блок қилиш мумкин материал бўлиши мумкин. Бу сайтларни блок қилиш бутун тармоқдаги эркин ҳаракатга халақит беради¸ дейди британиялик мутахассис.

Солон хонимнинг айтишича¸ АҚШ даги кино ва мусиқа саноати Интернетга қарши уруш очиб¸ уни блок қилишни қонунийлаштиришга уриниш ўрнига¸ Интернет қароқчилигига қарши бошқача кураш усулларини топиши лозим.

- Кўпчилик бундай кураш усулининг нотўғри эканига ишонади. Муаллифлик ҳуқуқи хўжайинлари ҳалигача қароқчиликдан яхшироқ бўлган муқобил йўлни топганлари йўқ. Қанчадан-қанча пул сарфланишига қарамай¸ улар бу муаммога ижодийроқ ечим топишга муваффақ бўла олмадилар¸ қароқчилик маҳсулидан фойдаланишни истовчилар учун ҳамон алтернатива йўқ¸ дейди британиялик мутахассис.

АҚШнинг бошқа йирик Интернет ширкатлари¸ хусусан Google каби хизматлар ҳам мазкур қонунга қарши эътироз билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG