Линклар

Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини Ўзбекистонга яширинча олиб ўтиш йўлидаги навбатдаги уринишнинг олдини олди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 5.5 килограмм гиёҳвандлик моддасини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринган сурхондарёлик Обид Куруглиев исмли шахсни қўлга олганлар.

Сўроқ давомида Куруглиев моддаларни тожикистонлик танишидан олганини ва уни қўшни минтақаларда сотишни режалаганини айтган.

Тожикистон ва Ўзбекистон бангфурушлар учун Афғонистонда етиштириладиган гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний олиб ўтишда асосий транзит давлатлар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG