Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси Эрлан Идрисов бу ҳақда чоршанба куни Вашингтонда журналистлар билан учрашув чоғида таъкидлади.

- 15 январ куни бўлиб ўтган сайловлар борасида расмий Остона ЕХҲТ кузатувчиларининг танқидларига қўшилмаса-да, ушбу тузилма кузатувчилари келажакда ҳам мамлакатга таклиф этилади, - деди Идрисов.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "сайловларни танқид қилиш учун ёлланган кузатувчиларни мамлакатга бошқа таклиф қилмаймиз", дея баёнот берган эди.

Қозоғистонда якшанба куни ўтказилган парламент сайловларини кузатган ЕХҲТ экспертлари овоз бериш "нодемократик" бўлганини билдирган.
XS
SM
MD
LG