Линклар

Британия Сурия режимига қарши санкция қўллаш ҳаракатларни жонлантириши керак.

Бу ҳақда Британия бош вазири Дэвид Кэмерон чоршанба куни таъкидлади.

- Британия Сурияга қарши жазо чораларини кучайтириш, жумладан, Сурия режими унсурларига виза чекловларини жорий этиш ва уларнинг банк ҳисобларини музлатиш каби ишларда етакчилик қилиши керак. Сурия режимини қўллаб-қувватлаётганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Эроннинг Сурия ҳукуматига мўмай ёрдамлар берганини тасдиқловчи маълумотларга эгамиз, - деди Кэмерон.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғинида душанба куни Сурия режимига қарши санкция қўллаш масаласини муҳокама этилади.

Сурия бўйлаб ўн минглаб одам Ассад режимига барҳам бериш чақириқлари билан кўчаларга чиқишда давом этмоқда.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён давом этаётган зўравонликларда 5 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG