Линклар

logo-print
Италияда Costa Concordia кемаси ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлган 11 одамнинг шахси аниқланди.

Улардан бири кема йўловчиларига хизмат қилган 38 ёшли венгриялик скрипкачидир.

Италия расмийлари, шунингдек, бедарак кетган 26 йўловчи исмларини ҳам эълон қилди.

Уларнинг кўпчилиги Германия, Франция ва Италия фуқароларидир.

Жума куни Италиянинг ғарбий қирғоқларида тошга урилиб чўккан Costa Concordia кемаси бортида ҳаммаси бўлиб 4220 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.

Чоршанба куни об-ҳаво ёмонлиги боис қутқарув ишлари вақтинча тўхтатилди.
XS
SM
MD
LG