Линклар

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида рўй берган икки портлаш оқибатида 13 одам қурбон бўлди.

Вилоят ҳокимлиги маъмурияти вакили Довуд Аҳмадга кўра, Кажаки шаҳрида худкуш ҳужумчи тарафидан содир этилган портлашдан етти нафар полициячи ва икки нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган.

Над Али шаҳрида эса мина портлашидан маҳаллий хавфсизлик хизматининг ходими ва икки нафар тан қўриқчи ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларидан бир одам ҳаётдан кўз юмган.

Ҳужумларга жавобгарликни маҳаллий Толибон кучлари зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG