Линклар

Россияда президентликка даъвогарлик қилаётган учта номзод бугун рўйхатдан ўтиш учун лозим бўлган 2 миллион сайловчидан йиғилган имзоларни Марказий сайлов комиссиясига топширди.

Улар россиялик тадбиркор Михаил Прохоров, Яблоко партияси асосчиларидан бири Григорий Явлинский ва Иркутск губернатори Дмитрий Мезенцовлардир.

- Биз икки ярим миллиондан ортиқ имзо йиғдик. Бу менга катта масъулият юклайди ва президентлик курсиси учун курашда мени рағбатлантиради, - деди Михаил Прохоров.

Россияда президентлик сайлови 4 март куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG