Линклар

logo-print
Агар Эрон янги санкцияларга жавобан Ҳормуз бўғозини ёпса, АҚШ қуролли кучлари бўҳронга барҳам бериш учун махсус ҳаракатлар қилмайди.

Пентагон раҳбари Леон Панеттага кўра, АҚШ кучлари Форс кўрфазида Эрон билан ҳисоблашишга тайёр.

- Бу борада махсус чораларга ҳожат йўқ, шундоқ ҳам кучларимиз минтақада доимий шай ҳолатда, - деди Панетта.

Ҳормуз бўғози Форс кўрфазини Ҳинд уммони билан улайди.

АҚШ Энергетика ахборот маъмурияти ҳисоб-китобларига кўра, жаҳонда ишлаб чиқарилган нефтнинг 20 фоизи Ҳормуз бўғози орқали кемаларда олиб ўтилади.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама махфий мактубида Эронни бевосита музокараларга чақиргани хабар қилинганди.

Ўз навбатида, Эрон ўз ядровий дастури масаласида жаҳоннинг қудратли давлатлари билан доимий мулоқотда экани ҳақда билдирди. Европа Иттифоқи эса буни рад этди.
XS
SM
MD
LG