Линклар

logo-print
Судга бўйсунмаслик айбловлари қаршисида қолаётган Покистон бош вазири Юсуф Риза Ғилоний бугун Олий Маҳкама қаршисида ҳозир бўлади.

Яқинда маҳкама ҳукуматдан қатор юқори мартабали сиёсатчиларни дахлсизлик мақомидан маҳрум этишни талаб қилганди. Ҳукумат эса бу буйруққа бўйсунмаган.

Покистон президенти Осиф Али Зардорийга нисбатан ҳам коррупция билан боғлиқ айбловлар илгари сурилган Бироқ ҳукумат унинг президент сифатида дахлсизликка эга эканини билдирган.

Олий Маҳкамадаги бугунги тингловлар ҳукумат ва армия ўртасида танглик кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

Агар Ғилоний айбдор деб топилса, лавозимидан четлатилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG