Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:52

Ўзбекистонда Бош вазир муовинлари сони биттага камайди


Бундан буён ҳукумат ишларини юритишда Бош вазир Шавкат Мирзиёевга олти нафар муовин кўмакчилик қилади.
Бундан буён ҳукумат ишларини юритишда Бош вазир Шавкат Мирзиёевга олти нафар муовин кўмакчилик қилади.

Бундан буён Ўзбекистонда Ташқи ишлар вазири Бош вазир ўринбосари деб ҳисобланмайди. Бош вазирнинг олти муовини қолди.


Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон президентининг шу йил 13 январида чиққан қарорига иқтибосан хабар тарқатди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда Бош вазир ўринбосари – ташқи ишлар вазири лавозими бекор қилиниб, унинг ўрнига ташқи ишлар вазири лавозими жорий қилинган.

Демак, бундан буён ҳукумат ишларини юритишда Бош вазир Шавкат Мирзиёевга қуйида исм-шарифи келтирилган олти нафар муовин ёрдамлашади:

1. Рустам Азимов - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - Молия вазири, Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари мажмуаси раҳбари;

2. Ботир Зокиров - Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари мажмуаси раҳбари;

3. Ғуломжон Ибрагимов - Бош вазирнинг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари мажмуаси раҳбари;

4. Улуғбек Рўзиқулов - Бош вазир ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АК бошқарув раиси, Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари мажмуаси раҳбари;

5. Абдулла Орипов - Бош вазир ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси раҳбари;

6. Элмира Боситхонова - Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисаси.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта президент Каримов фармони билан Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаганди.

Бунгача ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган, шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари бўлган Элёр Ғаниев эса ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимига тайинланган.
XS
SM
MD
LG