Линклар

logo-print

Покистон Бош вазири Олий судда сўроқ қилинди


Агар Ғилоний айбдор деб топилса, лавозимидан четлатилиши мумкин.

Агар Ғилоний айбдор деб топилса, лавозимидан четлатилиши мумкин.

Бугун Исломободда Покистон бош вазири Юсуф Риза Ғилоний мамлакат Олий судида кўрсатма берди.

Судга бўйсунмасликда айбланаётган Ғилоний президент Осиф Али Зардорийга нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий ишни қайта қўзғаш борасидаги суд қарорларини нима учун бажармаганлигига тушунтириш берди.

Покистон Олий суди 2008 йилда Швейцарияда очилган коррупцияга оид ишни қайта тиклаш бўйича қарор чиқарган эди.

Ғилонийнинг бугун судга айтишича, Осиф Али Зардорий президент сифатида дахлсизликка эга бўлгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Олий Маҳкамадаги бугунги тингловлар ҳукумат ва армия ўртасида таранглик кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

Агар Ғилоний айбдор деб топилса, лавозимидан четлатилиши мумкин.

Суднинг кейинги йиғилиши 1 февралга белгиланди.
XS
SM
MD
LG