Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:03

Ўзбек талабаси: 20 йил олдин ва бугун


"Араб баҳори" ҳаракат кучи бўлган ёшларни жипслаштирган нарса ижтимоий тармоқ воситаларидир.
"Араб баҳори" ҳаракат кучи бўлган ёшларни жипслаштирган нарса ижтимоий тармоқ воситаларидир.

Бундан 20 йил олдин ҳукумат ва жамиятга таъсир қила оладиган куч бўлган ўзбек талабаларининг бугунги фаоллик даражаси қандай? Бу савол жавобини "Қурултой"да излаймиз.


Озодликнинг "Қурултой" эшиттириши ўзбек талабаларнинг бугунги фаоллик даражасига бағишланди.

Бундан 20 йил муқаддам, 1992 йилнинг 16 январида Тошкентда нон нархи ошганига қарши минглаб талабалар норозилик намойишига чиққан эди.

Бу норозилик чиқишида Ўзбекистон ҳукуматига талабалар сиëсий талабларни ҳам қўйишган эди.

Талабаларнинг президентлик сайлови натижаларини кўриб чиқиш талаби, эндигина лавозим курсисида ўрнашаëтган Ислом Каримовни қўрқитиб юборгани эсланади.

Охир оқибатда Каримов талабаларга қарши куч қўллашга буйруқ бергани ва буйруқ ижросидан кейин 2 талаба ўлгани, ўнлаб талаба ярадор бўлгани расман қайд қилинган.

Ўшандан кейин бир шаҳарчада жам бўлган талабалар жипслигини синдириш учун ҳукумат жиддий тадбирлар кўрди.

Мухолифат ўзагини ташкил этган ижтимоий-сиёсий бир куч сифатида кўрилган талабалар ўқишни ўз вилоятларида давом қилдирадиган бўлди.

Кейинги 20 йил ичида Ўзбекистон ҳукумати талабалар фаоллигини минимумга тушира олгани кузатилди.

Бугун оммабоп бўлган Интернетдаги ижтимоий тармоқлар, қўл телефонлари ва бошқа замонавий техник воситалар кўплаб мамлакатларда талабалари фаоллигини ошириб, уларни жипсловчи омил ўлароқ кўрилди.

Яқин шарқ ва Шимолий Африкадаги талабаларни мустабид режимларга қарши бирлаштира олган интернет воситалари ўзбек расмийларини ҳам хавотирга солгандай бўлди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги йил бошида ўз тизимидаги олийгоҳ талаба ва ўқитувчилари юриш туришини белгиловчи маромномани чоп қилди.

1 январдан кучга кирган ҳужжат талаба ва ўқувчиларнинг компютерларида Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилувчи мақолалар бўлиши тақиқлаб қўйди.

Талабалар исëнидан кейин бостирилган жасорат 20 йил ўтиб ижтимоий тармоқларда уйғонмаслиги учун расмийлар ҳаракатга тушди.

"Қурултой" эшиттиришидан сал олдин бундан 20 йил бурунги талабалар исëни фаолларидан бири BBC Жаҳон хизмати журналисти 39 яшар Паҳлавон Турғунов билан суҳбатлашдик.

Бундан 20 йил бурунги талабалар исëни сабоқлари ҳақида мушоҳада қилган Паҳлавон Турғунов айни пайтда ўзбек талабалари шуурида кейинги пайтларда қўрқув нисбатан камайганини таъкидлади.

Паҳлавон Турғунов билан суҳбатни мана бу ерда тинглаш мумкин.

XS
SM
MD
LG