Линклар

“Америка овози” мухбирининг ўлдирилиши қораланмоқда


 Мукаррам Хон Отиф сешанба куни ўлдирилди.

Мукаррам Хон Отиф сешанба куни ўлдирилди.

Халқаро ҳамжамият Покистонда “Америка овози” мухбири Мукаррам Хон Отифнинг Толибон томонидан ўлдирилишини қораламоқда.

“Америка овози” хабарига кўра, Жанубий Осиё Эркин матбуот уюшмаси Бош котиби Имтиёз Олам Покистон ҳукуматини қотилларни ушлаб, жиноятни тергов қилишга чақирган.

Имтиёз Олам Покистон журналистлар учун энг хавфли худуд экани, Хон Отиф ўлими охирги қотиллик эмаслигини таъкидлаб, ҳукуматдан журналист оиласига товон тўлашни сўрайди.

Сешанба куни икки номаълум шахс мотоциклда келиб, ўқ отар қурол билан Отифни бошига қарата ўқ узиб, яширинган эди.

Журналист оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ва кўп ўтмай жон берган.

Толибон Мукаррам Хон Отиф ўлими учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.

Толибон Мукаррам Хон Отифни бир неча бор қўрқитган ва айни таҳдид боис журналист оиласи билан Пешовардан Шабқадарга кўчишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG