Линклар

logo-print
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзбек хонандаси Рухшонанинг Россия эстрадаси юлдузи Авраам Руссо билан биргаликда яратган “Миннатдорман” қўшиғига ишланган клипини танқид қилди.

Гулнора Каримова ушбу клипга муносабатини “Twitter”даги шахсий саҳифасида эълон қилди.

Шоу бизнесда GooGooSha тахаллуси билан қўшиқлар куйлаган Гулнора Каримова Рухшона ва Авраам Руссо ижросидаги клипнинг эскича услубда ишланганини танқид қилади.

Шунингдек, Каримова Авраам Руссонинг кийинишига ҳам танқидий фикрлар билдиради.

“Миннатдорман” қўшиғига ишланган клип 17 январ куни оммага тақдим қилинди.
XS
SM
MD
LG