Линклар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қоунунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

“Ҳаво кодекси” 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаво кемалари парвози хавфсизлигини таъминлаш, халқ хўжалиги ва фуқаролар эҳтиёжларини қондириш мақсадларида авиация фаолиятини ҳамда самовий ҳудуддан фойдаланиш каби фаолиятларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

12.uz сайти маълумотига кўра, янги қонун лойиҳаси “Ҳаво кодекси”нинг айрим моддаларини миллий қонунчиликка мувофиқлаштириш, Фуқаро авиациясининг халқаро ташкилоти (ИКАО) Стандартлари ва тавсия этаётган амалиётига ва Ўзбекистон иштирокчи бўлган халқаро конвенциялар шартларига мувофиқлаштиришни кўзда тутади.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳаво кемаларида йўловчи ва юк ташишда хавфсизликни таъминлаш, йўловчи ва юк жўнатувчилар учун қулай имкониятлар ва имтиёзлар яратиш, йўловчи ва юк ташишда тезкорликни таъминлаш, барча мезонлар бўйича халқаро стандартларга риоя этиш имкониятини бериши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG